Ўқув жараёни
Марказда ўқув жараёни малака ошириш, қайта тайёрлаш, ихтисослаштириш, сайёр ва масофавий курслар шаклида ташкил этилади. Машғулотлар маъруза, амалий дарс, мустақил тайёргарлик ва амалиётдан иборат.
Ўқишни ташкил этиш
- машғулотлар тасдиқланган ўқув дастури ва жадвал асосида ўтказилади;
- назарий билимлар амалий машғулотлар билан бирга олиб борилади;
- тингловчиларнинг билими жорий ва якуний назорат орқали баҳоланади;
- курсни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган тартибда тегишли ҳужжат берилади.
